Хорижий абитуриентлар учун

Истиқболли лойиҳалар муҳокамаси


Бугунги кунда Ўзбекистон Миллий университетида хорижнинг нуфузли университетлари билан ҳамкорликда 12 та йўналиш бўйича қўшма таълим дастури йўлга қўйилган. 2018-2019 ўқув йилида ТОП УНИВЕРСИТЕТ таснифига кўра нуфузли 300 та олий ўқув юртларидан бири ҳисобланган Қозон Федерал Университети (КФУ) ва Ўзбекистон Миллий Университети (ЎзМУ) ҳамкорлигидаги “Геодезия ва  геоинформатика” ҳамда “Психология” (фаолият турлари буйича)  йўналишларида қўшма таълим дастури йўлга  қўйилган эди. Бугунги кунда мазкур йўналишда 207 нафар талаба таҳсил олмоқда.

Куни кеча мазкур университетнинг бошқарув ишлари бўйича директори Багаутдинова Наиля, директор ўринбосари  Полякова Оксана ҳамда Ўзбекистондаги Татаристон Республикаси вакили Айдар Ахтареевлар университетга ташриф буюрди. Меҳмонларни университет ректори Иномжон Маджидов, халқаро алоқалар бўйича проректор Раима Ширинова ҳамда Ўзбек-Қозон қўшма таълим дастури бўйича масъул Шавкат Шариповлар кутиб олдилар. Учрашувда томонлар асосан ҳамкорликни истиқболли йўналишларда янада кенгайтириш, талаб юқори бўлган йўналишлар ва мутахассисликлар ташкил қилиш, халқаро илмий лойиҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларида фикр алмашдилар.

Айниқса, университет ректори бугунги кунда республикамизда истиқболли йўналишларда юқори малакали кадрлар тайёрлаш муҳим ва зарур эканлигини инобатга олиб финоаналитика, ишлаб чиқариш иқтисодиёти (тармоқлараро) ҳамда иқтисодиётнинг янги мутахассисликлари доирасида ҳамкорликни кенгайтириш лозимлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, учрашувда кафедралар кесимида мутахассисларни виртуал учрашувини ташкил қилиш ва бу орқали олимларнинг ўз соҳалари доирасида ҳамкорликни ривожлантириш, академик алмашинув дастурларини йўлга қўйиш зарурлиги айтиб ўтилди.

Учрашув сўнгида икки университет вакиллари онлайн учрашувларда батафсил бу борада келишувлар олиб бориш ва зарур қарорлар қабул қилишга келишиб олдилар.

 

Халқаро алоқалар бўйича проректор 

Раима Ширинова

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura