Хорижий абитуриентлар учун

БУГУН БАХТЛИМАН – ОИЛАМ МЕН БИЛАН!

Оила ишонч, ҳурмат, меҳр-муҳаббат каби шаффоф туйғулар жамланмасидан барпо бўлади. Бир неча минг йиллик урф-одат ва анъаналаримиздан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимизда оила юксак даражада қадрланади. Шу боис оилавий масалалар менталитетимизда энг муҳим омиллардан саналади. Бунга мисол тариқасида, республикамизда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди. Оилалар ажримига нафақат маҳалла ходимлари, балки университет профессор-ўқитувчилари ҳам жим қараб туролмайди. Ўзбекистон Миллий университетининг Ижтимоий фанлар факультети профессор-ўқитувчилари “Истиқбол” МФЙ га ташриф буюриб,  ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан яраштирув ишларини олиб бордилар. Айнан шундай оилалардан бири фуқаро Ш.Хайруллаев: “Бугун мен бахтлиман – оилам мен билан” дея юрагимдаги туганмас миннатдорлик сўзимни айтмоқчиман. Биласизми мен 3 йилдан буён оиламни бағримга қайтариш илинжида кўп ҳаракат қилдим. Оилам ажрим ёққасида эди.

Аммо, ёш бошим билан оила қуриб ҳаётнинг кўпдан кўп сабоқларига дуч келганда болалик қилиб турмуш ўртоғим А.Каримовани шу билан бирга фарзандларимнинг қалбини ўкситган эканман. Буни тушуниб етишимга ва оиламдан ўз узуримни сўраб, яна оилам даврасида бўлишимга сабабчи устозлардир. Бунинг учун маҳалламизга ташриф қилган Ўзбекистон Миллий университетининг Ижтимоий фанлар факультети профессор-ўқитувчиларимизга менга берган ҳаёт сабоқларидан тўғри хулоса чиқарганим. Қолаверса, менинг ўз изидан чиққан ҳаётимни поезд релисидек - ҳаёт релисига чиқариб қўйишганлиги учун ўз миннатдорлигимни билдираман. “Устоз – отангдан улуғ” деб бежиз айтилмаган экан. Устозларга рахмат”- дейди.



Ўзбекистон Республикасининг Биринчи президенти Ислом Каримов таъкидлаганидек: “Ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда ҳеч шубҳасиз, оиланинг ўрни ва таъсири беқиёсдир. Чунки инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари дастлаб дастлаб оила бағрида шаклланади. Боланинг характерини, табиати ва дунёқарашини белгилайдиган маънавий мезон ва қарашлар – яхшилик ва эзгулик, олижаноблик ва меҳр-оқибат, ор-номус ва андиша каби муқаддас тушунчаларнинг пойдевори оила шароитида қарор топиши табиийдир. Шунинг учун ҳам айнан оила муҳитида пайдо бўладиган ота-онага ҳурмат, уларнинг олдидаги умрбод қарздорлик бурчини чуқур англаш ҳар қайси инсонга хос бўлган одамийлик фазилатлари ва оилавий муносабатларнинг негизини, оиланинг оламини ташкил этади.

Оила ҳаётнинг абадийлигини, авлодларнинг давомийлигини таъминлайдиган, муқаддас урф-одатларимизни сақлайдиган, шу билан бирга, келажак насллар қандай инсон бўлиб етишишига бевосита таъсир кўрсатадиган тарбия ўчоғи”, - деб таъкидлаши айни ҳақиқатдир.

Чиндан ҳам оила мустаҳкамлигида тарбия муҳим рол ўйнайди. Тўғри тарбия топган инсон ҳеч қачон оилавий муносабатларда хатога йўл қўймайди ва уни барбод қиладиган даражадаги вазиятни келтириб чиқармайди.

 


ЎзМУ Ахборот хизмати

 

 

 

  

 

 

 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura