Хорижий абитуриентлар учун

Пробация ва профилактик ҳисобда турган ёшлар иштирокида йиғилиш ўтказилди

Мамлакатимизда жазони ижро этиш тизимини такомиллаштириш, маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш мақсадида тарбиявий ишларнинг самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети ишчи гуруҳи ва профессор-ўқитувчилари ҳамда  Олмазор тумани 3-сонли ГУМ ҳамкорлигида  “ИСТИҚБОЛ” МФЙда мавжуд пробация ва профилактик ҳисобда турувчи ёшлар билан маҳалла фаоллари ва муаммоли ёшлар иштирокида навбатдаги кенгайтирилган тадбир ташкил этилди.



Тадбирнинг кириш қисмини профилактика инспекториХ.Рахмоновўз нутқи билан очиб берди. Шунингдек,  маҳаллада бир ой мабойнида қилинган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар юзасидан тақдимнома билан таништириб чиқиб, амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар сарҳисоб қилди.



Тадбир давомида Олмазор тумани 3-сонли ГУМ бошлиқ ўринбосари Н.Алимов ҳамда Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети декан ўринбосари Ойбек Мусурмонкуловлар иштирок этаётган пробация ва профилактика ҳисобида турган ёшлар, ҳамда пробация шаклда озодликда юрган фуқаролар ва оилавий турмушида муаммоли бўлган ёш оилаларга сиёсий, ҳуқуқий,  мафкуравий, маънавий ва психологик фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.  Айниқса, пробация назорати остида турган шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, бандлигини таъминлаш, қайта касб-ҳунарга ўқитиш, ижтимоий-маиший муаммоларини ўрганиш ва бартараф этишда ҳар томонлама кўмаклашиш, уларнинг оиласига кириб бориш, яшаш шароити ва турмуш тарзини ўрганиш, назоратдагиларнинг ахлоқан тузалиш йўлига ўтишлари ҳамда қайта жиноят содир этилишига йўл қўймаслик борасида    Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети ишчи гуруҳи ва профессор-ўқитувчилари алоҳида эътибор қаратишди. Шунингдек, йиғилиш мобайнида 3 йилдан буён бирга яшамаётган ёш оилани ижтимоий фаол ҳаётга жалб этилди.



 

ЎзМУ Ахборот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura