Хорижий абитуриентлар учун

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Исроил қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва аграр тараққиёт вазирлиги билан ҳамкорликдаги фаолиятини янада ривожлантириш.


2021 йилнинг 9 июнида Ўзбекистон Миллий университети ва Исроил қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш вазирлиги ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди. Учрашув икки мамлакат қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилишга қаратилди.

Ушбу учрашувда Ўзбекистон Миллий университети вакиллари халқаро алоқалар бўйича проректор Раима Ширинова, б.ф.д. Лазизахон Ғафурова, Миллий университет Агроекобиотехнологиялар илмий маркази раҳбари ва унинг ходимлари бўлишди.

Исроил вазирлиги  вакили Мая Заҳави, тупроқ тадқиқот бўлими бошлиғи, ерни баҳолаш ва узоқ зондлаш, ва мазкур сохадаги етакчи олимлар иштирок этди.

Видеомулоқотда асосан тупроқни сақлаш ва дренажлаш, тупроқ ва унинг унумдорлигини текшириш, ерларни суғориш масалалари мухокама этилди.

Шуни таъкидлаш керакки, томонлар таълим соҳасида яқиндан ҳамкорлик килиш, Оролбўйида тупроқ деградациясини яхшилаш, иқлим ўзгаришига мослашиш, деҳқончилик соҳасида замонавий тадқиқотлар ўтказиш, суғориладиган майдонлар ва биохилма-хилликни сақлаш соҳаларида ер регрессияси ва бошқа масалаларга ҳам батафсил тўхталиб ўтдилар

Учрашув якунида томонлар навбатдаги онлайн учрашув июль ойида ўтказилишига келишиб олдилар.


 

Халқаро алоқалар бўйича проректор,

филология фанлари доктори,

профессор Ширинова Раима Хакимовна

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura