Хорижий абитуриентлар учун

Ёшлар билан ишлашда “VEB – LEKTORIY” инновацион лойиҳасига старт берилди


Мазкур лойиҳада Ёшлар билан ишлаш бўйича масъуллар бугунги кунда ёшларни қизиқтириб келаётган долзарб мавзулар, воқелик ва жараёнлар, ижтимоий муаммолар ва уларнининг ечими, таклиф ва ташаббуслар орқали ўзларининг "Event" чиқишларини номоён этади.

“VEB – LEKTORIY”лойиҳасидан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг  ҳаётий позиция ва стратегиясини аниқ белгилаб олиш, ўз олдига мақсад қўйиш ва  муваффақиятга эришиш мотивларини шакллантиришдан иборат. Мазкур лойиҳа ЎзМУ ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор раҳбарлигида ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарлари, ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими, университет хотин-қизлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси, университет ёшлар иттифоқи БТ етакчиси ҳамда ёш магистр ва докторантлар томонидан
ҳафтада бир марта“ZOOM” платформаси орқали онлайн шаклда ўтказилади.

Ушбу лойиҳа ёшларнинг ўз соҳаси бўйича келажакдаги мақсадларини аниқ белгилаб олиш, катта ҳаётга дадил қадам қўйиш, келгусида оила ва иш фаолиятида тўғри қарор қабул қилишда драйвер бўлишига ишонамиз.

“VEB – LEKTORIY”  лойиҳаси бу,айнан сиз кутган лойиҳа!

 

Ёшлар билан ишлаш,

маънавият ва маърифат бўлими

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura