Хорижий абитуриентлар учун

ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР САММИТИ


Жорий йилнинг 12 июнь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон Миллий университети, "Ўзбекистон-Франция" дўстлик жамияти ҳамкорлигида Илмий тадқиқотлар саммити ўтказилди.

Мазкур саммитни ЎзМУ халқаро алоқалар бўйича проректори Р.Ширинова ўз нутқи билан очиб берди. 

Шундан сўнг, саммитда Бош прокуратураси академияси катта прокурори, ю.ф.д. А.С.Одинаев, Имом Бузорий илмий тадқиқот маркази бўлим бошлиғи М.У.Амонов, Инновацион ривожланиш вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари, доцент А.А.Турғунов, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги академияси катта ўқитувчиси, подполковник Ш.Н.Мухамедов ва М.Ю.Бадалбаева, Шаҳрисабз "Темурбеклар мактаби" психологи С.С.Исламова, ЎзМУ доценти Ж.К.Юсубов, Женева университети магистрнати Ж.Т.Хушвақовлар илмий фаолият ва уни ёшларда шакллантириш юзасидан маърузалар олиб бордилар.

Онлайн шаклда “Zoom” платформаси орқали бўлиб ўтган саммитда 200 нафарга яқин профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар ва талабалар иштирок этишди. Ушбу саммитда илмий лойиҳалар ёзиш тартиби, илмий соҳада кадрлар тайёрлаш, ёшларга илм-фан соҳасидаги имкониятлар ва ютуқлар, бошқа давлатларга бориб ўқиш фаолиятини давом эттириш юзасидан фикр-мулоҳазалар юритилди. Шунингдек, саммит иштирокчилари ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Саммит сўнггида мақолалар тўплам шаклида чоп этилиши айтилди ва фаол иштирокчилар сертификатлар билан тақдирланди. Барча иштирокчилар илм-фан фаолияти билан боғлиқ учрашувлар кўпроқ ўтказилишига келишиб олинди. 

Саммит ишини ташкил этишдаги амалий ёрдами учун ЎзМУ Халқаро алоқалар бўйича проректор Р.Шириновага, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Х.Сабуровга, ҳамкорташкилотвакилларига, университет Ёшлар иттифоқи БТ раиси А.Усмановга, Ижтимоий фанлар факультети иқтидорли талабаларига ва иштирокчиларга миннатдорчилик билдирамиз.

 

ЎзМУ Ахборот хизмати

 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura