Хорижий абитуриентлар учун

Ўзбекистон Миллий Университети Round University Ranking халқаро рейтингининг ТОП-1000 талигидан жой олди

Round University Ranking (RUR) - RUR Ranking Agency Россия томонидан нашр этиладиган дунёнинг етакчи университетларини баҳоловчи халқаро рейтинг ҳисобланади. Ушбу рейтинг 12 йилдан буён дунёнинг 85 та давлатидан 1150 та нуфузли университетларни 4 та йўналиш бўйича тақсимланган 20 та кўрсаткич бўйича таққослаб келади. Булар: ўқитиш, илмий тадқиқотлар, халқаро хилма-хиллик ва молиявий барқарорлик.

15 июнь куни Round University Ranking халқаро рейтинг агентлигининг 2021 йил учун натижалар эълон қилинди. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети ушбу рейтингда 2 та йўналиш бўйича иштирок этиб, World University Ranking да 742 ўрин, Natural Science яъни табиий фанлар йўналиши бўйича эса 642 ўринни эгаллади. Шунингдек, Ломоносов номидаги Москва давлат университети 91 ўрин,Томск давлат университети 103 ўрин, Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон Миллий Университети 577 ўрин, , Кореянинг Инха университети эса 596 поғоналарни эгаллашди.

Маълумот учун: Round University Ranking (RUR) Clarivate Analytics (илгари Thomson Reuters нинг IP & Science бизнеси) томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланади.

 



Халқаро алоқалар бўйича проректор

Раима Ширинова

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura