Хорижий абитуриентлар учун

“ЁШ МАТЕМАТИК” СТИПЕНДИЯСИГА ТАНЛОВ

“Асакабанк” акциядорлик жамияти ва  Ўзбекистон Миллий университети томонидан ЎзМУ Математика факультетининг иқтидорли талабалари учун таъсис этилган  нуфузли “Ёш математик” стипендиясига танлов эълон қилади.

Номзодлар:

- аъло ва яхши баҳоларга ўқиши билан илмий (ижодий) ишларда фаол иштирок этиб келаётган;

- намунали хулқга ва аҳлоқий фазилатларга эга бўлган;

- тиришқоқ ва ҳар томонлама шу стипендияга муносиб бўлиши лозим.

Талаб­гор­­лар дастлабки кўриб чиқиш учун Қўшма комиссияга қуйидаги хужжатларни тақдим қиладилар:

- синов дафтарчасидан кўчирма;

- деканат, кафедра тавсияномаси;

- илмий (ижодий) иш раҳбарининг фикр-мулоҳазалари;

- Математика факультетида ўтказилган саралаш босқичи натижалари ҳақи­да маълумот­нома;

- Факультет Ёшлар иттифоқидан тавсиянома.

Талабгорлар томонидан барча ҳужжатлар  йиғма жилдга жойлаштирилиб,  ҳар бир жилд муқо­васида “Ёш математик” стипендиясининг номи, талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, факультети, курси, гуруҳи кўрсатилиши лозим.

“Ёш математик” стипедиясига номзодларнинг хужжатлари 2021 йилнинг 25 июнь кунига қадар қабул қилинади.

 

ТАНЛОВ КОМИССИЯСИ 

 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura