Хорижий абитуриентлар учун

Қўшма таълим дастури доирасида истиқболли учрашув

Хабарингиз бор, 2019-2020 ўқув йилида ТОП УНИВЕРСИТЕТ таснифига кўра нуфузли 300 та олий ўқув юртларидан бири ҳисобланган Қозон Федерал университети (ҚФУ) ва Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали (ЎзМУ Жф) ҳамкорлигидаги “Психология” (фаолият турлари буйича)  йўналишида қўшма (3+1) таълим дастури йўлга  қўйилган эди. Бугунги кунда мазкур йўналишда 42 нафар талаба таҳсил олмоқда. Муваффақиятли битирувчи талабалар ушбу қўшма таълим дастури асосида 2 та диплом олиш имкониятига эга.

Жорий йилнинг 17 июнь куни Қозон Федерал университети ректори Гафуров Ильшат, Қозон Федерал университетининг ташқи алоқалар бўйича проректори Алишев Тимирхан, Менежмент, иқтисодиёт ва молия институти директори Багаутдинова Наиля ЎзМУ Жиззах филиалига ташриф буюрди. Меҳмонларни университет ректори Ином Маджидов, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов, ЎзМУ Жиззах филиали директори Олим Туракуловлар кутиб олдилар. Учрашувда томонлар келгусида ҳамкорликнинг ушбу қўшма таълим дастурини янада кенгайтириш ҳамда халқаро илмий лойиҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларида фикр алмашдилар.

 




ЎзМУ Ахборот хизмати 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura