Ўзбекистон Миллий Университетида жорий йилнинг 21 июнь куни ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Миллий университети ҳамкорлигида “Олий таълим ва илм-фан: танқидий таҳлил ва сиёсий ёндашув” мавзусидаги онлайн-учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирни ЎзМУ Халқаро алоқалар бўйичап проректор Раима Ширинова очиб берди. Тадбирда ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ходимлари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва ёш олимлари, Ўзбекистон Миллий университетининг тадқиқотчилари ва ёш олимлари иштирок этдилар.
Тадбир давомида олий таълимдаги ислоҳотлар, илм-фанни ривожлантириш, олий таълим муассасаларини халқаро ҳамкорликдаги ишлар нуфузини ошириш, фундаментал фанларни ривожлантириш юзасидан маърузалар тингланди ва иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
Кейинги ўтказиладиган семинарда муаммолар ечими борасида таклиф билдирилди.
Раима Ширинова
ЎзМУ Халқаро алоқалар бўйича проректор