Хорижий абитуриентлар учун

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ – ЭТВОША ЛОРАНДА УНИВЕРСИТЕТИ ЎРТАСИДАГИ МЕМОРАНДУМ: ЎЗАРО ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ САҲИФАСИ


Жорий йилнинг 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Венгриянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида Ўзбекистон ва Венгрия ректорларининг илк форуми бўлиб ўтди.

Халқаро форумда икки мамлакатнинг юқори мартабали давлат ҳокимияти вакиллари ва 30 га яқин нуфузли олий таълим муассасаси ректорлари, проректорлари иштирок этди.

Форум доирасида икки мамлакат ўртасида қўш дипломлар бериш имкониятига эга бўлган қўшма таълим дастурларини яратиш, венгер мутахассисларини Ўзбекистондаги олий ўқув юртларида қисқа муддатли маърузаларга таклиф қилиш, Венгрия ОТМ базасида ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, қўшма илмий нашрлар, талабалар ва ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйиш, Венгрия университетлари билан кимёвий технологиялар, энергетика, машинасозлик, саноат технологиялари, биотехнология, суғориш ва сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, фармакология, фармацевтика соҳаларида ҳамкорлик ўрнатиш ва ривожлантириш масалалари муҳокама доирасида бўлди.

Форумда Ўзбекистон Миллий университети ва Этвоша Лоранда университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди ва меморандум доирасида халқаро ҳамкорликни янада юксалтириш, икки олий таълим муассасалари ўртасида қисқа маърузалар олиб бориш, профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар ва талабаларнинг ўзаро алмашинувини йўлга қўйиш юзасидан фикр-мулоҳалар билдирилди.

 

РАИМА ШИРИНОВА

ЎзМУ Халқаро алоқалар бўйича проректор 


Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura