Хорижий абитуриентлар учун

Квант информатикаси бўйича халқаро семинар

Маълумки, сўнгги йилларда жаҳоннинг илмий тадқиқотлар бозори тенденцияларидан келиб чиққан ҳолда илмий-тадқиқот ишлари самарадорлигини ошириш, ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш ва илм-фан соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Бу борада хорижий олимлар ва тадқиқотчилар билан ҳамкорликда илмий изланишлар олиб бориш, улар билан эришилаётган натижаларни таҳлил қилиш ва келгуси режаларни белгилаб бориш муҳим аҳамият касб этади.



Жорий йилнинг 26 июн куни Ўзбекистон Миллий университети Амалий математика ва интеллектуал технологиялар факультетида фаолият олиб бораётган илмий семинарда Миср Араб Республикасининг 2 нафар олимлари томонидан тайёрланган докторлик диссертациялари (DSc) муҳокамаси бўлиб ўтди. Илмий семинарнинг онлайн мажлисида бугунги кунда жадал суръатлар билан ривожланаётган квант информатикаси соҳасида Мисрнинг Соҳаг (Sohag) университети профессори, PhD Эл-Саид Абдел-Халек Мухаммад Абоу-Талебнинг (El-Sayed Abdel-Khalek Mohamed Abou-Taleb) “Математик моделлаштиришга асосланган атом-майдон тизимининг чигаллаши ва статистик хоссалари бўйича квантли ахборот квантификаторлари” (Quantum information quantifiers of the entanglement and statistical properties of the atom-field system based on mathematical modeling) ва Мисрнинг Ал-Азҳар (Al-Azhar) университети профессори, PhD Ейед Махмуд Мухаммад Халилнинг (Eied Mahmoud Mohammed Khalil) “Чекли ва чексиз ўлчамли чигал ҳолатларни математик моделлаштириш ва уларни квант маълумотларида қўллаш” (Mathematical modeling for finite and infinite dimensional entangled states with their applications in quantum information) мавзуларида тайёрлаган илмий маърузалари тингланди. Муҳокамада хорижий ва республикамиз олимлари иштирок этишди.




Мисрлик тадқиқотчилар томнидан квант ахборот тизимларини яратиш, квант ҳисоблаш алгоритмлари ва уларнинг квант криптографиясига татбиқи, квант схемалари учун турли квант квантификаторларининг динамик ҳусусиятлари ва ёпиқ/очиқ тизимлар учун атом-майдонларнинг ўзаро таъсирининг моделларини қуриш бўйича эришилган илмий натижалар баён қилинди.

Эл-Саид Абдел-Халек Мухаммад Абоу-Талеб томонидан Web of Science ва Scopus базаларига кирувчи илмий журналларда 200 дан ортиқ мақолалари чоп этилган бўлиб, Scopus базаси бўйича хирш индекси (h-индекс) 25 ни, Ейед Махмуд Мухаммад Халил томонидан Web of Science ва Scopus базаларига кирувчи илмий журналларда 125 дан ортиқ мақолалари чоп этилган бўлиб, Scopus базаси бўйича хирш индекси эса 16 ни ташкил этади.

Мажлиснинг сўнггида ҳамкорликда илмий изланишлар олиб бориш ва ҳамкорликда илмий мақолалар чоп этишга келишиб олинди.

 

ЎзМУ, Амалий математика ва интеллектуал технологиялар

факультети декани, ф.-м.ф.д. З.Рахмонов 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura