27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига кўра миллий ғояни ривожлантириш, маънавиятни тиклаш, ўзликни англаш йўлида катта ҳисса қўшган, ёрқин истеъдоди ва ижоди, илмий фаолияти, ҳалол хизмати учун ЎзМУ Чингиз Айтматов доимий экспозицияси раҳбари, "Жаҳон адабиёти" журнали бош муҳаррири, минглаб журналистларнинг устози, "Дўстлик" ордени соҳиби, академик Ахмаджон Мелибоев "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист" фахрий унвони билан тақдирландилар.
ЎзМУ Ахборот хизмати