Хорижий абитуриентлар учун

Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик


Сўнгги йилларда мамлакатимизда – янги Ўзбекистонда ёшларга муносабат бутунлай ўзгарди. Ёшларга оид давлат сиёсати асосида ёш авлоднинг ҳаётий манфаатларини таъминлаш, уларнинг эзгу орзу-интилишлари, қобилият ва истеъдодини рўёбга чиқаришга қаратилган ислоҳотлар изчил ва самарали амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон Миллий университетида ҳам ёшларга оид давлат сиёсати доирасида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Булардан асосий мақсад жаҳон стандарти талабларига мос келадиган, интеллектуал салоҳияти юқори, малакали мутахассисларни етиштириш ва уларни мамлакат тараққиётига сафарбар этишдан иборат.

Талаба-ёшларнинг назарий билимларини амалиёт кўникмалари билан ўзаро мувофиқлаштириш, уларни ташаббускорлик ва фаолликка ундаш мақсадида раҳбарият томонидан кўплаб тадбир ва ташаббуслар жорий қилинмоқда.  Хусасан, 30 июнь – “Ёшлар куни” муносабати билан Университет ёшлар билан ишлаш тизими масъуллари: проректор, декан ўринбосарлари, жамоатчилик ташкилоти вакиллари иштирокида ўқув-дала амалиётини ўтаётган талабалар ҳамда уларга раҳбарлик қилаётган профессор-ўқитувчилар учун “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида маданий тадбир ташкил этилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Биология, Экология, География ва табиий ресурслар  факультетларида таҳсил олувчи 1, 2-курс талабаларининг 2020/2021-ўқув йилидаги ўқув режасига мувофиқ 320 нафар талабалар Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган “Чорвоқ” ўқув-дала амалиёти базасида 21 июндан 4 хафталик ўқув-дала амалиётини ўтаб келишмоқда.

Мамлакатимиз раҳбарининг беш муҳим ташаббусни изчил амалга ошириш, истеъдодли ёшларнинг қобилиятини рўёбга чиқариш, ёш авлоднинг жисмоний ва маънавий етук бўлиб улғайиши, соғлом турмуш тарзини қарор топтиришкаби вазифаларидан келиб чиқиб мазкур тадбир ҳамюқори савияда ўтказилди. “Беш муҳим ташаббус” йўналишлари доирасидафутбол, баскетбол, воллейбол, шахмат ва шашка спорт турлари бўйича мусобақалар, ҳештеглар, флешмоблар ва турли кўнгилочар тадбирлар ташкил этилди. Шунингдек,  ўқув амалиётини ўтаётган талабаларнинг ўзбек миллий ошхонасидаги ошпазлик маҳорати ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан баҳоланди.

Ушбу маданий-маърифий тадбир давомида талабалар ўзида юксак инсонийлик фазилатларини шакллантириш баробарида индивидуал қобилиятларини, иқтидориниҳам кашф этиш имкониятига эга бўлди.


ЎзМУ Ахборот хизмати

 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura