Хорижий абитуриентлар учун

Алла – ҳаёт мадҳияси


Бугун Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 20 апрельдаги ПФ-6208 сонли фармонида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида «Баркамол авлод тарбиясида алланинг ўрни» мавзуидаги маҳалла хотин-қизлар ўртасида кўрик танлов ўтказилди.

Мазкур тадбирда  Ўзбекистон Миллий университети Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор, Хотин-қизлар масалалари бўйича кенгаши раиси, ЎзМУга бириктирилган Олмазор тумани «УМИД», «МУСТАҚИЛЛИК», «ИСТИҚБОЛ», «Шодиёна» МФЙ аёл-қизлари ҳамда Олмазор тумани «УМИД» маҳалласи қошидаги 182 сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари иштирок этдилар.

- Халқимиз она алласини миллат мадҳиясига тенглаштиради. Зеро, ҳақиқат шуки, ҳар бир фарзанд тарбиясида ўз оиласини, халқини, миллатини, ватанини англаш она алласидан бошланади.Бугунги Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 20 апрельдаги ПФ-6208 сонли фармонида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида «Баркамол авлод тарбиясида алланинг ўрни» мавзуидаги маҳалла хотин-қизлар ўртасида кўрик танловини ташкил қилишда фаол бўлган университетимиз хотин-қизларига ташаккур билдирамиз ҳамда маҳалла қизларини Ўзбекистон Миллий университетга ўқишга киришлари учун биз барча билим ва кўникмаларимизни беришга ҳамиша тайёрмиз , - дейди Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Камолиддин Мирзаахмедов.

Ушбу кўрик танлов доирасида университетга бириктирилган МФЙларда ташкил этилган “Ёшлар ижод тўгараклари”нинг аъзолари томонидан рақс ва куй-қўшиқ ижодий чиқишлари ҳам ташкил этилди. Ҳайъат аъзолари – Журналистика факультети декани, доцент Маҳлиё Мирсоатова, Иқтисодиёт факультети «Эконометирика» ва иқтисодий моделлаштириш» кафедра мудири, доцент Шаҳноза Насрединова, талабалар шаҳарчаси марказий кўп тармоқли поликлиникаси даволаш ишлари бўйича бош шифокор ўринбосари Дилобар Турсуновалар университетга бириктирилган МФЙлардан ташриф буюрган иштирокчиларнинг бадиий чиқишларини муносиб баҳолаб, барча иштирокчиларга фаол иштироклари учун университет томонидан диплом ва совғалар тақдим этилди. Барча МФЙ хотин-қизлари университет томонидан қаратилган эътибордан мамнун  бўлиб, яқин келажакда яна шундай кўрик танловлар бардавом бўлишини тилаб қолдилар.


ЎзМУ Ахборот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura