Хорижий абитуриентлар учун

«Ўзбекистон Республикасида Дурбан декларацияси ва ҳаракатлар дастурини амалга ошириш» мавзуидаги давра суҳбати


Жорий йилнинг 29 июнь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети томонидан «Ўзбекистон Республикасида Дурбан декларацияси ва ҳаракатлар дастурини амалга ошириш» мавзусидаги онлайн ва офлайн давра суҳбати бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Миллий университет ва Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази раҳбарияти ва масъул ходимлари, профессор ўқитувчилар ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, мамлакатимиздаги турли вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари иштирок этишди. Тадбир давомида Дурбан декларацияси ва Ҳаракатлар дастури халқаро ҳамжамиятни миллий, минтақавий ва халқаро миқёсда ирқчиликка қарши курашишга чақирадиган халқаро ҳужжатлардан бири эканлиги ва уни ўрганиш жамиятга тадбиқ этиш “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг мақсад ва вазифаларига ҳам тўла мос келиши таъкидланди. Декларацияси ва Ҳаракатлар дастури Қўмита томонидан батафсил ўрганилиб, бу бўйича халқаро ва миллий тажриба соҳа экспертлари билан биргаликда кўриб чиқилаётганлиги маълум қилинди.

-Дурбан декларацияси бу умумжаҳон ҳужжатларидан бири ҳисобланади ва бу ҳужжат айнан миллатлараро дўстона муносабатларни ривожлантиришга олиб келади. Декларацияда қатнашаётган ҳар бир мамлакат айниқса Марказий Осиёдаги мамлакатлар ўзига хос маданиятга тарихга эга. Масалан Ўзбекистонда ҳам бир неча миллатлар ва элатлар яшайди. Уларнинг тиллари ва маданиятлари ҳар хил бўлгани учун бу давлатлар ўзаро билими ва тажрибаси билан алмашишда айнан Дурбан декларацияси орқали бу алоқаларни йўлга қўйиш мумкин. Бу муносабатлар ҳар бир мамлакатда тинчлик-тотувликка хизмат қилади. Бундан ташқари ҳар бир мамлакатнинг фуқаролари ўзларининг миллати, дини ва ирқидан қатъий назар барчани бирдек ҳурмат қилишга олиб келади, - дейди Пьер Фон Аркс — Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори.

Давра суҳбати якунида иштирокчилар келгусида ҳам бундай учрашувларни мунтазам ўтказиш таклифини беришди.


ЎзМУ Ахборот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura