Хорижий абитуриентлар учун

PeopleHive (АҚШ) ташкилоти билан ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

2021 йилнинг 30 июнь куни  PeopleHive (АҚШ) ташкилотининг ижрочи директори Паван Абраҳам (Pavan Abraham)бошчилигидаги  делегация Ўзбекистон Миллий университетига ташриф буюрди. Делегацияни ЎзМУ Халқаро алоқалар бўйича проректор Раҳима Ширинова ва Хорижий талабалар билан ишлаш бўлими вакиллари кутиб олишди.

Ушбу ташрифнинг асосий мақсади чет эллик фуқароларни университетга ўқиш учун жалб қилиш, талабалар ва магистрантларнинг академик мобиллигини ташкил қилиш учун Ҳиндистон ва Европанинг университетлари билан алоқаларни ўрнатишда кўмаклашиш, чет элнинг етакчи университетлари билан тиббиёт, бизнес, ахборот технологиялари ва муҳандислик соҳаларида қўшма таълим дастурларини очишдан иборат.

Учрашув якунлари бўйича ўзаро манфаатли фаолият соҳаларида ҳамкорлик қилиш келишувига эришилди.




ЎзМУ Ахборот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura