Хорижий абитуриентлар учун

Халқаро ҳамкорликнинг самимий «Ташаккурнома»си


Ўзбекистон Миллий университети ректори Ином Маджидов бошчилигидаги делегациянинг Белорусь Миллий техника университетига ташрифининг иккинчи кунида физика ва аэрокосмик йўналишларда тадқиқотлар олиб бориш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари борасида фикр алмашди.

Ўзбекистон Миллий университети ректори Ином Маджидов тадбирда жамоа аъзоларига муваффақиятлар тилаб, қуйидаги  ўз таклифларини эълон қилди:

- Янги ўқув дастурларини яратиш ва магистрарура, докторантура йўналишлари учун долзарб ва илғор соҳалар, хусусан, аерокосмик тадқиқотлар ва тиббиёт физикаси бўйича икки томонлама диплом бериш амалиётини жорий этиш;

- Халқаро танловларда иштирок этиш учун алоҳида йўналишлар бўйича қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини ишлаб чиқиш, илмий-тадқиқот ишларининг ютуқларини рўёбга чиқариш, уларни саноатлаштириш усулларини ишлаб чиқиш;

- Академик салоҳият ва академик ҳаракатчанликни ривожлантириш, хусусан, талабалар ва  ўқитувчиларнинг ўзаро алмашинуви, университет профессор-ўқитувчилари учун амалиёт ўташ учун янги  имкониятлар очиш, потенциал ёш олимларни ривожлантириш истиқболлари ва имкониятларини белгилаш.

Тадбир давомида Ўзбекистон Миллий университети ректори Ином Маджидовга Белорусь Миллий техника университети ректорининг самимий «Ташаккурнома»си тақдим этилди.

Ташриф давом этмоқда...

                                                                    

ЎзМУ Ахборот хизмати

 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura