Хорижий абитуриентлар учун

Эволюцион фанлар бўйича алоқалар кенгайтирилмоқда


Жорий йилнинг 10 июль куни  Montpellier Эволюцион фанлар Илмий институти (Франция) ташкилотининг илмий тадқиқотчилари Себастьян Жоанин ва Лукас Дугердил бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Миллий университетига ташриф буюрди.

Делегацияни ЎзМУ Халқаро алоқалар бўйича проректор Раима Ширинова, Халқаро хамкорликни ташкил этиш бўлими бошлиғи Ғолибжон Ёзиев, Халқаро рейтингларда иштирок этиш бўлими бошлиғи Азиза Туракулова, АҚШ Микробиология жамиятининг Ўзбекистондаги элчиси, ЮНЕСКОнинг фан ва технологиялари бўйича тармоғининг (STEPAN) Ўзбекистондаги Миллий мувофиқлаштирувчиси, Ўзбек-Хитой кўшма лабораторияси раҳбари, Ўзбекистон Миллий университети профессори, биология фанлари доктори Дилфуза Эгамбердиева ва Биология факультети таянч докторанти Жахонгир Алимов кутиб олдилар.

Учрашув давомида Montpellier Эволюцион фанлар Илмий институти билан алоқаларни ўрнатиш, Биология, Экология ва Геология муҳандислик соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш хамда илмий тадқиқотларни олиб бориш, хорижий професссор-ўқитувчиларни университетда дарс бериши, шунингдек, талабалар ва магистрантларнинг академик мобиллигини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорлик қилиш хақида келишувга эришилди.


ЎзМУ Ахборот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura