Бугунги кунда республикамиз олий таълим муассасаларида математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқот салоҳиятини ривожлантириш бўйича иқтидорли талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ҳамда самарали ўтказишни тизимли йўлга қўйишга алоҳида аҳамият берилмоқда. ЎзМУда хорижий ва республика олий таълим муассасалари талабаларини жалб этган ҳолда ёзги мактаблар ташкил этилмоқда. Ўзаро манфаатга асосланган ҳамкорликдаги фаолият соҳа тараққиётига хизмат қилиши аниқ. Илм-фаннинг ривожини таъминлайлиган мезон ҳам худди шу биландир. Ҳар қандай соҳанинг ривожланиш манбаи, илмий асоси назария, амалиёт ва илмий тадқиқотлар интеграцияси билан боғлиқ бўлишини давр тақозо қилаётгани сир эмас. Бусиз мақсад тўла-тўкис амалга ошмайди.
Худди шу мақсадда ЎзМУ Математика факультети Италиянинг Триеста шаҳрида жойлашган Абдус Салам Халқаро Назарий Физика Маркази, Рур университети (Германия), CNRS Лилл университети (Франция) ҳамда Вена университети (Австрия) билан ҳамкорликда Математика факультети талабалари учун мўлжалланган халқаро ёзги мактаб “Эргодиклик назарияси ва динамик системалар” мавзуида ўз ишини 2021 йил 12 июльдан бошлади.
Ушбу дастур давомида иштирокчи талабалар қуйидаги имкониятларга эга бўладилар:
Умид қиламизки, яқин келажакда ушбу соҳа бўйича талабалар илмий изланишлар олиб боришларига асос бўлиб ҳизмат қилади. Мазкур халқаро ёзги мактаб 16 июлга қадар давом этади.
Маърузачилар:
Эргодиклик назариясига кириш:
- Аброр Пирнапасов, Рур университети, Германия;
- Dr. Маркс Рўзибоев, Вена университети, Австрия;
Комплекс динамик системаларга кириш:
- Dr.Худоёр Мамаюсупов, Физика ва технологиялар институти, Москва, Россия;
- DSc. Карим Рахимов, CNRS, Лилл университети, Франция.
Ёзги мактабнинг илмий маслаҳатчилари:
- Садуллаев Азимбой, академик, ЎзМУ Математик анализ кафедраси мудири;
- Aзамов Абдулла, академик, ЎзР ФА В.И.Романовский номидаги Математика институти лаборатория мудири;
- Джалилв Ахтам Абдурахмонович, профессор, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети профессори;
- Luzatto Stefano, профессор, Абдус Салам номидаги Халқаро Назарий Физика Маркази.
ЎзМУ Ахборот хизмати