Хорижий абитуриентлар учун

Ўзбекистон Миллий Университети “World’s Universities with Real Impact” (WURI) халқаро рейтингининг энг яхши инновацион университетлари қаторидан жой олди


Маълумки, олий таълим тизими соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар моҳияти ҳалкаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, илмий тадқиқот фаолиятини хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликда олиб бориш ҳамда халқаро рейтинг кўрсатгичларида муҳим ўринни эгаллаш турибди. 

Ўзбекистон Миллий университети (ЎзМУ) ҳам мазкур масалалар бўйича кўплаб тизимли ишларни амалга оширмоқда. Шу маънода, бугун Ўзбекистон Миллий университети яна бир халқаро рейтингда ўз мавқеига эга бўлди.

ЎзМУ раҳбариятига WURI Ranking яъни Дунё университетларининг “Энг яхши инновацион лойиҳалар” рейтингини аниқлаш агентлиги асосчиси, Сеул университетининг фахрий профессори, директор жаноб Хви Чанг МУН (Hwy-Chang MOON)дан табрикнома қабул қилинди. Унда ЎзМУ илк бора Ўзбекистон Республикасидан биринчи бўлиб иштирок этган олий таълим муассасаси эканлиги алоҳида қайд этилгани таъкидланган. Шунингдек, ЎзМУ мазкур рейтингда кучли 300 талик университетлар қаторидан 101+200 ўринни эгаллаганлиги ҳамда ушбу рейтинг бошқа рейтинглардан фарқли ўлароқ янги инновацион концепцияга асосланганлиги билан аҳамиятлидир.  

“World’s Universities with Real Impact” (WURI) халқаро рейтинги АҚШ, Осиё, Европа ва Африка давлатларинг энг нуфузли университетлари томонидан ташкил  этилган  дунё рейтинги ҳисобланади. Ушбу рейтингни тузишда асосий ташкилотчилар 10 та университет (Ханзе университети (Нидерландия), Беижинг бизнес ва технологиялари университети (Хитой), Бремен амалий фанлар университети (Германия), Инчеон Миллий университети (Жанубий Корея), Шимолий Аризона университети (АҚШ), Тампер илмий фанлар университети (Финландия), Белгород миллий тадқиқот университети (Россия)) бўлиб, улар асосан жаҳон университетларидаги энг янги илмий-инновацион лойиҳалар ва уларнинг жамият ҳамда олий таълим муассасаларига таъсирини баҳолаб берувчи ташкилот ҳисобланади.  WURI рейтинги университетларни қуйидаги 5 та йўналиш  бўйича энг яхши инновацион лойиҳаларини баҳолайди:

1. Саноат дастурлари;

2. Янги стартап дастурлари ва тадбиркорлик;

3. Талабаларнинг ҳаракатчанлиги ва фаоллиги;

4. Инқирозни бошқариш;

5. Ахлоқий қадриятлар.

Яқинда ушбу рейтингнинг 2021 йил учун натижалари эълон қилинди. Унга кўра, Массачусет ва Стендфорд университетлари 1-2 ўринда, Гарвард университети 8 ўрин, Бостон университети эса 15 ўринларни эгаллашган.

Ўзбекистон Миллий Университети WURI глобал умумий рейтингида    101-200 ўрин билан Ўзбекистон Республикасидан мазкур рейтингга кирган ягона университет бўлиб, йўналишлар бўйича қуйидаги ўринларни эгаллади:

1. Саноат дастурлари инновацион лойиҳалари  –  51-100 ўрин;

2. Талабаларнинг ҳаракатчанлиги ва фаоллиги –  52-100 ўрин;

3. Ахлоқий қадриятлар бўйича инновацион лойиҳа –  51-100 ўрин;

4. WURI глобал умумий рейтингида –    101-200 ўрин.

 

ЎзМУ Ахборот хизмати


Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura