Хорижий абитуриентлар учун

ОЗАРБАЙЖОН ДЕЛЕГАЦИЯСИНИНГ ЎЗМУГА ТАШРИФИ

Жорий йилнинг 15 июль куни Озарбайжон делегацияси Ўзбекистон Миллий университетига ташриф буюрди.
Мазкур учрашувда «Topchubashov Center» таҳлилий маркази директори Рисуф Гусейнов ва Ильгар Велезаде, Халқаро алоқалар бўйича проректор Раима Ширинова, Илмий ишлар ва  инновациялар бўйича проректор Хикмат Сабуров, Халқаро ҳамкорликни ташкил этиш бўлими бошлиғи Ғолибжон Ёзиев, Халқаро рейтингларда иштирок этиш бўлими бошлиғи Азиза Туракуловалар иштирок этдилар.
Дастлаб учрашувда университетнинг фаолиятига бағишланган видеоролик тақдим этилди, шунингдек, ўқув, илмий ва халқаро фаолияти бўйича меҳмонларга ахборот берилди.
Учрашув давомида Рисуф Гусейнов ўзининг раҳбарлигидаги таҳлилий марказ фаолияти билан таништириб ҳамкорликда амалга ошириш мумкин бўлган лойиҳалар хусусида тўхталиб ўтди. 
Учрашув якунида меҳмонларни университет ахборот ресурс маркази фаолияти билан таништириш мақсадида кичик экскурсия ташкил этилди.




ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura