Хорижий абитуриентлар учун

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ўзбек-Исроил қўшма факультети қабул жараёни бошланди!

Абитуриентлар диққатига !

Агар сиз Европа стандартлари асосида таълим олишни ва бир вақтнинг ўзида шу йўналишдаги етакчи 2 та дипломга эга бўлишни истасангиз, у ҳолда сизларга шуни маълум қиламизки, юртимиздаги Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Исроилнинг Холон Технологиялар институти ҳамкорлиги асосида очилган Ўзбек-Исроил қўшма факультетига 2021/2022 ўқув йили учун қабул жараёни бошланди !

Исроилнинг Холон Технологиялар институти ўз фаолиятини 1969 йилда бошлаган бўлиб, мазкур олий даргоҳ ҳозирги кунда дунё бўйлаб фан соҳаси бўйича инновацион тадқиқотларни ривожлантириш ва амалий математика, информатика, саноат ва интеграцион дизайн, технологиялар менежменти, электротехника ва электроника каби соҳаларда юқори малакали мутахассисларни тайёрлаб келмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибида Ўзбек-Исроил “Юқори технологиялар ва муҳандислик математикаси” қўшма факультетини ташкил этиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди. Қарор лойиҳасида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибида Исроил давлатининг Холон технологиялар институти билан ҳамкорликдаги Ўзбек-Исроил қўшма факультетини ташкил этиш белгиланди. 2018 йилда университет раҳбарияти Исроилнинг Холон Технологиялар институти билан муҳандислик математикаси, компьютер илмлари ва технологиялар менежменти мутахассисларини тайёрлаш учун университет базасида қўшма факультет ташкил этиш тўғрисидаги битимни имзолаб, Олий таълим вазирлигининг 2018 йилнинг 12 сентябрдаги 784-сонли буйруғи асосида Ўзбек-Исроил қўшма дастури сифатида 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб    фаолият юритиб келмоқда.


Бизнинг йўналишлар:

5330200 – Компьютер илмлари (Computer Sciences - HIT) ;

5230200 – Технологиялар менежменти(TechnologyManagement - HIT);

5130200 – Муҳандислик математикаси(Engineering Mathematics - HIT)

Ушбу факультетда бакалавр даражасидаги кадрлар тайёрланиб, ҳужжатга кўра, талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида инглиз тилида, кундузги таълим шаклида, факультетга абитуриентларни талабаликка қабул қилиш ва факультет битирувчиларининг аттестацияси Холон технологиялар институтида (Исроил) белгиланган тартиб, талаблар ва муддатларга мувофиқ, ўқув жараёни Холон технологиялар институтида (Исроил) ўқув дастурлари асосида, Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талаблари инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда қабул қилинган ўқув режалари ва ўқув дастурлари асосида амалга оширилади.

Биздаги афзалликлар:

·        Ушбу факультетга барча йўналишларда дарс машғулотларини фанлар бўйича мукаммал билимга эга бўлган, чет элнинг нуфузли олий таълим муассаларида таҳсил олган, узоқ йиллар чет элнинг нуфузли ОТМларида фаолият юритиб келган,  катта тажрибага эга юқори малакали профессор-ўқитувчилар томонидан олиб борилади.

·        Ўзбек-Исроил қўшма факультети битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси ҳамда Исроилда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган, ўзаро келишув асосида белгиланган намунадаги икки томонлама тан олинадиган бизнинг университет ва Холон технологиялар институти дипломи берилади.

Бизда қуйидаги имкониятлар мавжуд:

·        Барча маъруза ва амалий машғулотлар замон талабларига мос тенденциялар асосида инглиз тилида олиб борилади;

·        Исроилнинг Холон Технологиялар Институтида таҳсил олиш имкониятига эга бўласиз;

·        Жаҳон стандартлари даражасидаги етук мутаҳассис тайёрлайди;

·        2 та диплом берилади;

Бундан ташқари, келажакда дунёнинг кўпгина мамлакатларида

·        Информацион технологиялар соҳасида;

·        Амалий дастурчи, IT соҳасида малакали мутахассис;

·         Банк соҳасида, ишлаб чиқаришда Менежмент;

·        Олий ва ўрта махсус таълим соҳасида;

·        Муҳандислик соҳасида

малакали кадр сифатида бемалол фаолият юрита оласиз.

2021-2022 ўқув йилида мазкур факультетда бакалавриат босқичининг ҳар бир йўналиши учун белгиланган қабул квотаси қуйидагича тақсимланди:

5330200 – Компьютер илмлари (Computer Sciences)-30 та ;

5230200 – Технологиялар менежменти(Technology Management)-30 та ;

5130200 – Муҳандислик математикаси(Engineering Mathematics) -30 та


2021-2022 ўқув йили учун кириш имтиҳонларини ўтказиш жараёни уч босқичда бўлиб ўтади:

1-босқич – Онлайн анкета тўлдириш: https://admission.nuuhit.uz/

15-июльдан бошлаб рўйхатдан ўтиш бошланди. Рўйхатдан ўтишнинг охирги санаси–20 август. Номзодлар 1-босқичдан ўтишлари шарт бўлиб, ушбу босқични амалга оширмай 2-босқичга ўта олмайдилар!

2-босқич–кириш имтиҳонлари жараёнининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида, 1-босқичдан ўтгандан сўнг, ариза берувчи (абитуриент) паспортининг асл нусхаси билан кўрсатилган манзилга келиб, математика фанидан имтиҳон топшириши лозим. Математика фанидан жами 5 та савол (ЁЗМА, 60 дақиқа) берилади.

3-босқич–Математика фанидан максимал балнинг 30 % дан юқори балл олган абитуриентлар инглиз тилидан имтиҳон топшириш имкониятига эга бўлади. Инглиз тили имтиҳони ДТМ томонидан олинади. 

Эслатма: Барча кириш имтиҳонлари Тошкент шаҳридаги ЎзМУ биносида бўлиб ўтади. Барча имтиҳонлар инглиз тилида бўлиб ўтади. Математика фанидан юқори натижаларга эришган, инглиз тилидан (миллий сертификат ёки International English Learning Testing System (IELTS 5,5), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72), Cambridge Assessment English PET халқаро имтиҳон тизимлари сертификати) сертификатларига эга абитурентларга қабул учун алоҳида имтиёзлар берилади.

 



Онлайн анкета тўлдириш ёки бошқа турдаги маълумотлар юзасидан бевосита қуйидаги манзилига мурожаат қилишингиз мумкин:

Электрон манзил: admission.nuuhit.uz

Вебсайт: www.nuuhit.uz

Телефон рақамлари: +99890-9100603, +99894-6053483

 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura