Хорижий абитуриентлар учун

ЎзМУ талабаси Улуғбек Рашитов Олимпиадада ФИНАЛда


Токио шаҳридаги Олимпиадада таэквондо бўйича баҳслар ҳам старт олди. Бугун мусобақанинг биринчи куни доирасида -68 кг вазнли талабамиз Улуғбек Рашитов илк босқичда Мали вакили Сейду Фофанага қарши баҳс олиб борди. Қизғин кечган баҳсда ҳамюртимиз 38:17 ҳисобида ғалаба қозониб, иккинчи босқичга йўл олди.

Улуғбек Рашитов Олимпиададаги муваффақиятли юришини давом эттирмоқда. Олимпиаданинг иккинчи босқичида таэквондо ватани вакили, вазн тоифасининг биринчи рақамли спортчиси ҳисобланган, уч карра жаҳон чемпиони Дае Хон Лигани  Олимпиададан чиқариб юборди. Вазн тоифасида биринчи рақам остида сараланган спортчига қарши кечган жангда ҳамюртимиз қўшимча бўлимларда 21:19 ҳисобида ғалаба қозонди. Кореялик спортчи вазн тоифасида биринчи рақам, Рашитов эса – 17рақам остида сараланганди.

Олимпия ўйинларининг чорак финалида таэквондочимиз Улуғбек Рашитов эронлик Мирҳашим Ҳуссайнига қарши жанга чиқди ва 34:22 ҳисобида ғалаба қозонди ва Олимпия ўйинларининг ярим финалида босниялик Недзад Хусичга қарши жанга чиқди ва 28:5 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ғалаба орқали таэквандочи талабамиз ФИНАЛга йўл олди. Шундай қилиб, ўзбекистонлик таэквандочи тарихда илк бор Олимпия ўйинларида финалга чиқди. Бундан ташқари талабамиз камида кумуш медални нақд қилди ва ўзбек таэквандочилари орасида биринчи бўлиб медал олиши аниқ бўлди.

Таэквондо бўйича 68 кг вазн тоифасидаги спортчилар ўртасида финал баҳси Тошкент вақти билан 17:45 да бошланиши режалаштирилган. 

Талабамизнинг финалдаги рақиби маълум бўлди. Улуғбек Рашидов финалда британиялик Брэдли Синденга қарши жанг қилади. Маълумот ўрнида, британиялик Брэдли Синден ярим финалда амалдаги Олимпия чемпиони хитойлик Жао Шуайини 33:25 ҳисобида мағлуб этди ва финалга чиқди.

Университет раҳбарияти ва жамоаси номидан талабамиз Улуғбек Рашитовга фақат омад ва зафарлар тилаб қоламиз! Биз сендек талабамиз билан фахрланамиз ва қўллаб-қувватлаймиз!

Ёшлар Олимпиадасида Кумуш медални қўлга киритган Ўзбекистон Миллий университети талабаси Улуғбек Рашитов Токио-2020 да Ўзбекистонга ФИНАЛ ғалабаси туҳфа этишига тилакдошмиз! Омад ёр бўлсин, Улуғбек!


ЎзМУ Ахборот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura