Моҳир педагог ва олим Бойбўта Дўстқораев вафот этди
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, филология фанлари номзоди, доцент, устоз журналист Бойбўта Дўстқораев 78 ёшида вафот этди.
Бойбўта Дўстқораев журналистика соҳасида катта мактаб яратган педагоглардан бири эди. Ярим асрлик умрини ўқитувчи сифатида шу соҳада журналист кадрлар тайёрлашга бағишлаган.
Бойбўта Дўстқораев “Ўзбекистон журналистика тарихи” дарслиги муаллифи, “Олтин қалам” миллий мукофоти совриндори ва 2002 йилда Президент фармони билан “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” унвони билан тақдирланган.
Ўзбекистон Миллий университети раҳбарияти ва жамоаси Бойбўта Дўстқораевнинг оламдан ўтганлиги муносабати билан барча яқинларига, оила аъзоларига ва шогирдларига ҳамдардлик билдиради. Охиратлари обод бўлсин!