Хорижий абитуриентлар учун

ЎзМУда янги ҳамкорлик меморандуми имзоланди


Бугун Ўзбекистон миллий университети ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва янгича ишлаш тизимини йўлга қўйиш мақсадида ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум имзоланди.
Ушбу тадбирда Ўзбекистон миллий университети ректори техника фанлари доктори профессор  Иномжон Маджидов физика-математика фанлари доктори Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Хикмат Сабуров, филология фанлари доктори Халқаро алоқалар бўйича проректор Раима Ширинова, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ботир Маллабаев, фалсафа фанлари доктори, профессор “Фалсафа ва мантиқ” кафедраси мудири Шаҳноза Мадаева ҳамда университет Ёшлар етакчиси Абдумўмин Усманов  иштирок этди.
Ҳамкор ташкилот сифатида иккинчи томондан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаш раиси ўринбосари Шерзод Олимов, Ахборот хизмати бўлими бошлиғи Азиза Ахмадова ва Марказий Кенгаш бўлим бошлиғи Дилбар Холжигитова ҳамда ОАВ вакиллари қатнашдилар.
Ушбу меморандумда ижтимоий ҳамкорлик, ёшларни илм-фан тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиш, миллий иқтисодиётимизнинг барқарор ривожланиши, халқимиз маънавияти ва маданиятининг юксалишига кўмаклашувчи фундаментал, амалий ва инновацион йўналишлардаги илмий фаолият, ихтиролар қилиш, инновацион технологиялар яратишга жалб этиш, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан комил инсон этиб тарбиялаш, уларда тарихий хотира, миллий ғурур ва ўзликни англаш ҳамда миллий қадриятларни назарий асосини пухта ўрганиш ва амалиётга жорий этиш бўйича ҳамкорликда чора-тадбирларини ишлаб чиқиш асосий мақсад қилиб олинган.
Мазкур ҳамкорлик меморандуми ёшлар манфаатини ҳимоя қилишга, уларнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини оширишга, уларни ижтимоий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ҳамда энг асосийси ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этишига ишонамиз!

Абдумўмин Усманов,
ЎзМУ Ёшлар етакчиси


Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura