Хорижий абитуриентлар учун

Биология соҳасида халқаро алоқалар кенгаймоқда


Жорий йилнинг 2 август куни Даугавпил университети Биосистематика институти (Латвия) делегациялари - биология фанлари доктори Александр Анищенко ва биология фанлари номзоди Алексей Шаврин Ўзбекистон Миллий университетига ташриф буюрди. 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Миллий университети ва Даугавпил университети ўртасида 2020 йил августда ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди.
Делегацияни ЎзМУ Халқаро алоқалар бўйича проректори Раима Ширинова, Биология факультети декани Тохтасин Абдрахмонов, Халқаро рейтингларда иштирок этиш бўлими бошлиғи Азиза Туракулова кутиб олишди.
Учрашув давомида Биология соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, дала илмий тадқиқот ишларини олиб бориш, илмий журналларда ҳамкорликда мақолалар чоп этиш, қўнғизларни ўрганиш ва намуналар олиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида 18 августь куни Биология факультети профессор-ўқитувчилари ва докторантлари учун онлайн-семинар ташкил этилишига келишилди.


ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura