Хорижий абитуриентлар учун

Ўзбекистон Миллий университетининг профессор-ўқитувчилар, педагог-ходимлар ва талабаларига!

Бугун барчамиз шуни чуқур англашимиз керакки, ҳозирги кунда дунёнинг барча давлатларида пандемия билан боғлиқ вазият мураккаблигича қолмоқда. Жумладан, сўнгги кунларда Ўзбекистонда ҳам коронавирус инфекциясини юқтириб олиш ҳолатлари кескин ортиб бормоқда. Дунё олимлари ва мутахассисларнинг фикрича, мазкур касалликни енгишнинг бирдан-бир ва ягона йўли аҳолини оммавий эмлашдир. Фақат шу йўл орқали ўзимиз ва яқинларимизни саломатлигини асраб қоламиз, қолаверса юзлаб ўлим ҳолатларини олди олинади.

Ҳурматли профессор-ўқитувчилар, ўқув-ёрдамчи ҳодимлар ва талабалар, 2021/2022 ўқув йилида анъанавий дарс машғулотларида бевосита иштирок этишингиз учун сизнинг саломатлигингиз биз учун муҳимдир. Юқоридагиларни ҳисобга олиб, коронавирусга қарши вакцина олишингиз зарурлиги тўғрисида огоҳлантирамиз!

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura