Жорий йилнинг 5 август куни Ўзбекистон Миллий университети ва Қозон Федерал университети (Россия) Елабуга институти вакиллари билан виртуал учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда филология ва тилларни ўқитиш йўналишида малакали педагогларни тайёрлаш бўйича ҳамкорлик қилиш, талабалар академик алмашинув йўлга қўйиш ҳамда таълимий ва маданий амалиётни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар якунида филологлар билан келгуси учрашувда ҳамкорлик йўналишларини аниқлаб олишга келишиб олинди.