Хорижий абитуриентлар учун

Erasmus + Milliy Ofisi (NEO) билан ҳамкорлик семинари


Университетда халқаро лойиҳаларнинг мавжудлиги, халқаро лойиҳаларда профессор-ўқитувчилар иштироки, лойиҳалардан университетга келиб тушади маблағ миқдори, талабаларнинг халқаро илмий лойиҳаларда иштироки университетнинг халқаролашув даражасини аниқлайдиган меъзонлардан ҳисобланади. Халқаро рейтингларда ишлаш бўлимининг нпавбатдаги онлайн семинари худди шу масалаларга қаратилди. 

Онлайн семинарда Erasmus + Milliy Ofisi (NEO) координатори Азиза Абдураҳмонова, Қудратхон Баҳодиров ва университет профессор-ўқитувчилари, ёш тадқиқотчи-докторантлар ҳамда халқаро алоқалар бўлими ходимлари иштирок этдилар.

Семинарда Erasmus + дастурининг 2021 – йилга мўлжалланган янги танлов йўналишлари бўйича маълумот берилди. SBHE, Erasmus Mundus дастурлари, халқаро кредит мобиллиги, Erasmus Mundus Joint Masters, Erasmus Mundus дастурларини тайёрлаш, Erasmus Mundus Design Measures, Jean Monnet лойиҳаларини йўлга қўйиш бўйича батафсил маълумот берилди.

Семинар давомида иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олишди. Шунингдек, Erasmus + Milliy Ofisi (NEO) координатори Азиза Абдурахмонова томонидан бугунги кунда университетда мавжуд лойиҳаларни бажарилиш ҳолати, ўтказилган мониторинг натижалари, янги лойиҳаларда иштирок этиш учун бир қанча фойдали таклифлар ва амалий тавсиялар берди. Учрашув сўнгида эса Азиза Абдурахманова университетда мавжуд лойиҳа координаторларининг алоҳида онлайн чиқишларини ташкил қилиш ва университет жамоасини батафсил халқаро лойиҳалари, лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар ва кутиладиган натижалар борасида тўлиқ маълумот олишларига қаратилган онлайн-мониторинг ўтказиш таклифини билдирди. Таклиф халқаро алоқалар бўлими томонидан қўллаб-қувватланди.

 

ЎзМУ Ахборот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura