Хорижий абитуриентлар учун

ЎзМУ ректори Ином Маджидов ташаббуси билан Университет расмий сайтида "Услубий таъминот” электрон платформа яратилди

Ўзбекистон Миллий университетида жорий йилнинг 10 август куни Zoom платформаси орқали Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 16 июлдаги “Олий таълимнинг Давлат стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги № 311-сонли буйруғи билан Ўзбекистон Миллий университети таянч (базавий) этиб белгиланган турдош олий таълим муассасалари билан олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг ўқув жараёнини ташкил этишда услубий ҳамкорликка бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди.



Ушбу семинар-тренингда ЎзМУ ректори Ином Маджидов,  ўқув ишлари бўйича проректори Шухрат Тошматов, услубий таъминлаш ва таълим сифатини назорат қилиш бўйича проректори Равшан Мусурманов,  Ахборот технологиялар маркази раҳбари Людмила Варламова,Ахборот ресурс маркази директори Ирина Кислыцинава  турдош ОТМларнинг (Андижон давлат университети, Бухоро давлат университети, Гулистон давлат университети, Жиззах политехника институти, Наманган давлат университети, Тошкент давлат педагогика университети, Тошкент давлат транспорт университети, Термиз давлат университети,  Урганч давлат университети, Фарғона давлат университети, Қарши давлат университети, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Қорақалпоқ давлат университети, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети) ўқув ишлари бўйича проректорлари ҳамда ўқув бўлими бошлиқлари иштирок этди.

Ушбу семинар-тренингда  ЎзМУ ректори Ином Маджидов  кадрлар тайёрлаш узоқ давом этадиган жараён эканлиги, у ҳар биримиздан астойдил, бетиним, изчил меҳнатни ва масъулиятни талаб этишини таъкидлади. Сўнг ЎзМУ ўқув ишлари бўйича проректори Шухрат Тошматов тасдиқланган Давлат таълим стандартларига мувофиқ, Ўзбекистон Миллий университетида 2021-2022 ўқув йили учун кредит-модуль тизими асосида ишлаб чиқилган малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурлари ҳақида маъруза қилди. Шунингдек, ЎзМУ ректори Ином Маджидов ташаббуси билан университет расмий сайтида алоҳида услубий таъминот платформаси яратилганлиги, унда турдош ОТМлар фойдаланишлари учун барча 4 ўқув йилининг малака талаблари, ўқув режа ва дастурлари ҳамда янги ўқув адабиётлари жойлаштирилганлиги ва доимий янгиланиб бориши тўғрисида услубий таъминлаш ва таълим сифатини назорат килиш бўйича проректори Равшан Мусурманов, АРМ директори Ирина Кислыциналар маъруза қилишди.



Семинар-тренинг якунида иштирокчилар яқин келажакда шундай семинар-тренинглар ташкил этиилиши тўғрисида келишиб олдилар.  Мазкур семинар барча иштирокчиларда яхши ва мазмунли таассурот қолдирди.


ЎзМУ Ахборот хизмати


Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura