Хорижий абитуриентлар учун

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ ВА ELSEVIER ЎРТАСИДАГИ ҲАМКОРЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЙЎЛИДА

2021 йилнинг 16 август куни Ўзбекистон Миллий университети Халқаро алоқалар бўлими ташаббуси билан Elsevierнинг Марказий Осиё ва Озарбайжондаги минтақавий вакили ва таҳлилий ечимлар раҳбари Кирилл Иванов билан онлайн учрашув бўлиб ўтди. 
Ушбу учрашувда қуйидаги масалалар юзасидан музокаралар олиб борилди:
 - Elsevier воситаларидан фойдаланиш имкониятлари кўриб чиқилди (Scopus, SciVal, Digital Commons);
 - Scopus маълумотлар базасига университетнинг “ЎзМУ хабарлари” журналини киритиш;
 - Профессор-ўқитувчилар ва ходимлар учун онлайн семинар ва вебинарлар ўтказиш;
 - Университет ва Elsevier компанияси билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш.





ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura