Хорижий абитуриентлар учун

Польшанинг Lublin технологик университети делегацияси Ўзбекистон Миллий университетида


Бугун, 17 август куни профессор Marek Мilosz бошчилигидаги Польшанинг Lublin технологик университети делегацияси Ўзбекистон Миллий университетига ташриф буюрди. Делегацияни университет ректори Ином Маджидов ва халқаро алоқалар бўйича проректор Раима Ширинова кутиб олдилар.

Таъкидлаш жоизки, 2019 йилда университетлар ўртасида меморандум имзоланган бўлиб, унга асосан академик ва илмий ҳамкорлик олиб борилмоқда, Erasmus + лойиҳалари амалга оширилмоқда ва кўплаб Польша жамғармалари билан иш олиб борилмоқда. Польшанинг Lublin технология университети профессор-ўқитувчилари кўмагида ўқув машғулотлар йўлга қўйилган, қўшма конференциялар ўтказилиб келинмоқда, ҳаммуаллифликда илмий журналларда мақолалар чоп этилмоқда.

Университет профессори Marek Milosz, ахборот технологиялари соҳасида етакчи мутахассис сифатида ҳамкорликда амалга ошириладиган CATAMARAN магистрлик дастури ҳамда  3 D Digital Silk Road  (биргаликда УрДУ ҳамкорлар билан, САМГУ, ЧСПИ) лойиҳалари натижаларини юқори баҳолади.

Marek Мilosz Ўзбекистоннинг ҳар соҳада очиқлиги, меҳмондўстлиги, айниқса, Ўзбекистон Миллий университетининг ишончли шериклик ва самарали ўзаро ҳамкорликка бирдек ҳамоҳанглигини алоҳида қайд этди.

Ўз навбатида, ректор Ином Маджидов меҳмонларга ташрифлари учун миннатдорчилик билдириб, кўриб чиқилаётган масалаларга алоҳида қизиқиш билдирди ва икки университет ўртасидаги илмий ҳамкорликни янада такомиллаштириш, шунингдек, манфатли ҳамкорликни барча соҳада ривожлантириш лозимлигини ва бу борада Ўзбекистон Миллий университети доимо тайёр эканлигини таъкидлади.


ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura