Хорижий абитуриентлар учун

Ўзбекистон Миллий университетининг THE CAMPUS+ компанияси вакили билан онлайн-учрашув

2021-йил 17-август куни Ўзбекистон Миллий университети халқаро бўлими ташаббуси билан THE CAMPUS+ компанияси вакили, Осиё минтақасидаги минтақавий обуна директори Милан Такур билан онлайн-учрашув ташкил этилди. Мазкур учрашувда Ўзбекистон Миллий университетининг ҳалқаро алоқалар бўйича проректор Раима Ширинова ва халқаро рейтингларда иштирок этиш бўлими бошлиғи Азиза Тўрақулова иштирок этдилар.



Онлайн-учрашувда THE CAMPUS+ платформаси томонидан тақдим этилган имкониятлар, хусусан, университетнинг халқаро рейтинглардаги мавқеини ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, ушбу платформадан фойдаланиб, университетнинг халқаро миқёсида обрўсини ошириш ҳақида маълумот берилди.

Виртуал учрашувда қуйидаги йўналишларда  музокаралар олиб борилди:

- THE CAMPUS+ платформаси, унинг мақсадлари ва тизимнинг таркибий қисмлари;

- THE CAMPUS+ платформаси томонидан Ўзбекистон Миллий Университетини академик танилишишида платформа имкониятлари;

- Университет THE CAMPUS+нинг фаол ҳамкори бўлиш учун қандай ҳаракатларни амалга ошириши керак.



Учрашув иштирокчилари THE CAMPUS+ платформасига аъзо бўлиш, ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида фикр алмашдилар.


ЎзМУ Ахборот хизмати

 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura