Хорижий абитуриентлар учун

МЕҲРИБОНЛИК УЙИГА ТАШРИФ!


Бугун, 19 август куни Ўзбекистон Миллий университети ректори Иномжон Маджидов Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 23-сонли меҳрибонлик уйига ташриф буюрди.

Мазкур ташрифдан кўзланган асосий мақсад, меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг яшаш шароитлари билан яқиндан танишиш, ёшларнинг ҳолидан хабар олиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2021-йил 28-июль куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашдан иборат.

Университет ректори Иномжон Маджидов 23-сонли меҳрибонлик уйи директори Зебо Каримова билан ҳамкорликда тарбияланувчиларга янада кўпроқ қулайликлар яратиш мақсадида меҳрибонлик уйининг кутубхона фондини бойитиш, болаларни ахборот технологиялари, хорижий тиллар, аниқ ва табиий фанларга ўргатиш ва уларнинг келгусида олийгоҳларга киришига кўмаклашиш бўйича ўзаро келишиб олдилар.

Ташриф давомида, Иномжон Маджидов университетнинг
Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Камолиддин Мирзаахмедовга тарбияланувчиларнинг қизиқиш ва истакларидан келиб чиқиб, барча факультет деканларини жалб этган ҳолда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун университетнинг етакчи профессор-ўқитувчилар иштирокида фан, спорт ва ижодий тўгаракларни ташкил этиш бўйича кўрсатма берди.

Шунингдек, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ботир Маллабаев, университет ёшлар иттифоқи етакчиси Абдумўмин Усманов ва барча кафедра мудирлари мазкур меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг ҳолидан мунтазам хабар олиши ҳамда университетдаги аълочи, битирувчи курс талабаларини тарбияланувиларга бириктириш орқали уларга доимий мотивация бериб бориш амалиётини йўлга қўйилиши белгиланди.

 

ЎзМУ Ахборот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura