Хорижий абитуриентлар учун

Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!


Жорий йилнинг 27 август куни 23-сонли Меҳрибонлик уйида Ўзбекистон Миллий университети ташаббуси билан Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида тадбир ўтказилди. Меҳрибонлик уйи қошидаги доирачилар тўгараги қатнашчилари устози билан биргаликда ташриф буюрган меҳмонларни  доира садоси остида кутиб олишди. 

Дастлаб тадбирга йиғилган болалар ва меҳмонларнинг қўллари кўксида туриб, давлат мадҳиясини ғурур билан куйлашди. Тадбирни 23-сонли Меҳрибонлик уйи директори З.Каримова очиб берди. Шундан сўнг Ўзбекистон Миллий университети ректори Ином Маджидов мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни тарбиялаш ва қўллаб-қувватлашнинг бир неча тузилмалари йўлга қўйилганлиги ҳамда болаларни оилага яқин муҳитда тарбиялаш, билим ва маънавиятли, ватанпарвар инсонлар этиб вояга етказиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.  
Тадбир мобайнида Ўзбекистон Миллий университети томонидан олий ўқув юртларига ҳужжат топшириб, ўқишга қабул қилинган, хусусий мактабларга қабул қилинган тарбияланувчи болаларга сертификатлар, эсталик совғалар ва китоблар жамланмаси топширилди. Шу билан бирга, 23-сонли Меҳрибонлик уйининг 18 ёшга тўлган 8 нафар болалари Президентимиз томонидан уй-жой билан таъминланди. 

Шунингдек, Ўзбекистон Миллий университетининг иқтидорли талабалари ўзларининг бадиий чиқишларини намойиш этиб, ўз ижод намуналари билан болаларни хушнуд этдилар.   Жумладан, Ўзбекистон Миллий университетининг иқтидорли талабалари тадбирда рақс ва куй-қўшиқлар айтиб, давра руҳига руҳ қўшишди ҳамда болаларга жўшқин кўтаринки кайфият бағишлашди. 


ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura