Хорижий абитуриентлар учун

Мукофотлар муборак бўлсин!

Янги Ўзбекистон тарихидаги буюк ва шонли сана – Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамини халқимиз катта шод-у хуррамлик билан кутиб олмоқда. Мамлакатимизда янги демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш ҳамда унга муносиб баркамол авлодларни тарбиялашда ҳеч шубҳасиз, ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий соҳаларда фидокорона меҳнат қилаётган юртдошларимизнинг беқиёс ҳиссаси бор. Бундай олижаноб инсонларнинг эл-юрт олдидаги хизматларини эътироф этиш ва муносиб тақдирлаш ватандошларимиз, айниқса, ёшларимизни юксак марралар сари руҳлантириш, улар қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади.



Шундай улуғвор мақсадларга ҳамоҳанг, мамлакатимизни жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини оширишга ҳисса қўшаётган, давлатимиз ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда ибрат бўлиб келаётган, жамиятимизда барқарорликни, миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, ёш авлодни баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда алоҳида фидойилик кўрсатаётган бир қатор университет ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига биноан, “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” ва “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди.



Университет ректори бошчилигида Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар тизимида самарали фаолият кўрсатиб келаётган 19 нафар ходимлар “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони ва 9 нафар ходимлар “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан мукофотланди.

Ушбу юксак эътирофга сазовор бўлганликлари билан университет раҳбарияти ва жамоаси номидан чин дилдан самимий муборакбод этамиз.




ЎзМУ Ахборот хизмати

 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura