Хорижий абитуриентлар учун

Ўзбекистон ва Туркия: ижтимоий ва гуманитар соҳаларда ривожланиш истиқболлари

Жорий йилнинг 6 сентябрь куни ЎзМУга Туркия Республикасининг Нежмеддин Эрбакан университети халқаро ҳамкорлик бўйича масъул ходими проф. Kemal Озcан ташриф буюрди.
Учрашувда ЎзМУ ва Нежмеддин Эрбакан университети ўртасида ижтимоий ва гуманитар соҳаларда ҳамкорликда тадқиқотларни ривожлантириш масаласида фикр мулоҳазалар алмашинилди. Erasmus Мундус лойиҳаси доирасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда ТИКА ташкилоти лойиҳаларида биргаликда қатнашиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Шу билан бирга, Нежмеддин Эрбакан университети профессор-ўқитувчилари жорий йил октябрь ойидан Тарих йўналиши талабалари учун онлайн маърузаларга жалб этилишига келишиб олинди.

Маълумот учун: Нежмеддин Эрбакан университети Коня университети сифатида ташкил этилган ва 2012 йил 11 апрелда собиқ бош вазир Нежмеддин Эрбакан хотирасига унинг номи "Нежмеддин Эрбакан университети" деб ўзгартирилди. Нежмеддин Эрбакан университети THE (Times higher education) рейтингида 1201 ўринда туради.




ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura