Хорижий абитуриентлар учун

ЎЗМУ – QS ХАЛҚАРО ЖУРНАЛ САҲИФАСИДА


QS GLOBAL EDUCATION NEWS (QS-GEN) журналининг 2021 йил август сонининг 54-саҳифасида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳақида "NUU expands global capacity through joint educational programmes" мавзусида мақола чоп этилди.

Мақолада Ўзбекистон миллий университети мамлакатнинг етакчи таълим муассасаси сифатидаги позицияни қўллаб-қувватлаш  мақсадида олиб бораётган халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ва хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликдаги қўшма дастурлар хақида маълумот берилган. Бундай ташаббуслардан бири сифатида Томск Давлатниверситети, Қозон Федерал Университети, М.В. Ломоносов номидаги  Москва Давлат Университети, Исроил давлатининг Холона Технологик институти, Белоруссия Давлат Университети, хамда Сахаров Ҳалқаро Давлат Экологик Инситутлари билан хамкорликда амалга оширилган магистратура ва бакалавриат дастурларини мисол келтиришимиз мумкин. 

Шу маънода, бундай халқаро миқёсдаги журналда Ўзбекистон Миллий университети ҳақидаги мақоланинг чоп этилиши ва бутун дунё бўйлаб ёйилиши университетнинг дунё миқёсдаги обрўсининг ошишига улкан ҳисса қўшади ва халқаро рейтингларда бундан ҳам юқори ўринларни эгаллашига туртки беради.

 

Маълумот ўрнида: QS GLOBAL EDUCATION NEWS (QS-GEN) - Ҳар чоракда бир марта чоп этилувчи онлайн журнал хисобланиб, унда тадқиқотдаги янгиликлар, халқаро ҳамкорлик, ҳалқаро алмашинув шартномалари ва бутун дунё бўйлаб олий ўқув юртлари доирасида содир бӯлаётган бошқа ютуқлар ҳақида маълумот ёритилади.

Журнал бутун дунё бўйлаб академиклар ва университет раҳбарларининг  тармоғига юборилади. Ӯз навбатиди босма нашрнинг бепул нусҳалари ҳам бутун дунёдаги университет раҳбарларига юборилади, бундан ташқари, бу нусхалар барча QS тадбирларида оммага ёритиб борилади. 

 

ЎзМУ Ахборот хизмати

 

 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura