Хорижий абитуриентлар учун

ЎЗМУ - TIMES HIGHER EDUCATION ТОМОНИДАН ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ


Жорий йилнинг 2 сентябрь куни Буюк Британиянинг нуфузли ташкилоти Times Higher Education рейтинг агентлиги дунёнинг етакчи университетлари рейтинги маълумотларини (WUR) эълон қилди.

Мазкур рейтингга дунёнинг 1662 та олий таълим муассасаси киритилган.

Аввалги рейтинглардан фарқли равишда, эълон қилинган рейтингга илк бор янги турдаги мақомга (reporter*) эга бўлган 450 та таълим муассасалари ҳам киритилди. Эътиборли жиҳати, мазкур мақомга эга бўлган таълим муассасаларига ўринлар берилмади ва уларнинг рўйхати алфавит тартибида акс эттирилди.

Мазкур рўйхатда Ўзбекистоннинг 10 та олий таълим муассасаси ҳам жой олди (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат юридик университети, Тошкент молия институти, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Тошкент фармацевтика институти, Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, Тошкент Турин политехника университети, Урганч Давлат университети).

*Reporter мақоми рейтингга кириш учун фаол ишлари билан Times Higher Education ташкилотини эътирофига сазовор бўлган таълим муассаларига берилди. Мазкур рўйхатдаги олий таълим муассасалари дунёнинг нуфузли таълим муассасаларига кириш учун номзод сифатида тан олиниб, мазкур йўналишда Times Higher Education уларга яқиндан ёрдам беришга тайёр эканлиги баён этилди.




ЎзМУ Ахборот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura