Хорижий абитуриентлар учун

Ўзбекистон немисларининг мамлакат тараққиётига қўшган ҳиссаси

2021 йил 14 сентябрь куни ЎзМУда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, “Виденгебурт” Ўзбекистон немислари маданият маркази ва ЎзМУ қошидаги "Ўзбекистонда Миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик" маркази ҳамкорлигида “Ўзбекистон немисларининг мамлакат тараққиётига қўшган ҳиссаси” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Унда Германия Федерал ҳукуматининг кўчирилган шахслар ва миллий озчиликлар бўйича комиссари Бернд Фабрициус, Германиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Тило Клиннер, "Виденгебург" Ўзбекистон немисларининг Маданият маркази раиси Елена Миронова, Қозоғистон-Германия университети мутахассислари, “Ўзбекистон-Франция”, “Ўзбекистон-Германия” дўстлик жамияти вакиллари, қўмита ходимлари ва университет профессор-ўқитувчилари иштирок этди. Мазкур анжуманда иштирокчилар томонидан долзарб мавзулардаги маърузалар тингланди. Шунингдек, конференция мобайнида Ўзбекистон немислар маданият марказини ривожлантириш  истиқболлари муҳокама қилинди.




ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura