Хорижий абитуриентлар учун

ЎзМУда Elsevier билан журнал клублари ташкил қилинмоқда

2021 йилнинг 20 сентябрь куни олий ўқув юртлари ва Elsevier ўртасида тўғридан-тўғри ўзаро алоқалар йўлга қўйилиши муносабати билан Elsevier S&Т нинг Марказий Осиё вакили Рабига Кожамкул Ўзбекистон Миллий университетига ташриф буюрди. 
Учрашув давомида ЎзМУнинг Elsevier вакиллари билан бевосита ўзаро ҳамкорлиги ва университетнинг халқаро рейтинглардаги ўрнини кучайтириш мақсадида ушбу ташкилот маҳсулотларидан фойдаланиш имкониятлари билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.
Scopus маълумотлар базасида индексланган халқаро журналларда мақолалар нашрида профессор-ўқитувчилар тажрибасини ошириш бўйича онлайн тренинглар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Ушбу тадбирлар октябрь ойининг бошида - масофавий ва октябрь ойининг охирида анъанавий шаклида ташкил этилади.




ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura