Хорижий абитуриентлар учун

Белорус Давлат университети ҳузуридаги А.Д.Сахаров номидаги Халқаро Экология институти билан ўзаро ҳамкорлик дадил одимламоқда







2021 йилнинг 21 сентябрь куни Белорус Давлат университети ҳузуридаги А.Д.Сахаров номидаги Халқаро Экология институтининг ўқув ва тарбиявий ишлари бўйича директор ўринбосари Игор Бученков бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Миллий университетига ташриф буюрди.
Мазкур учрашув давомида томонлар университетда ҳамкорлик очилган қўшма таълим дастури доирасида бўлиб ўтадиган имтиҳонларни ўтказиш, келгусида истиқболли йўналишларда таълим дастурлари очиш, биология факультет тадқиқотчиларини малака оширишга жўнатиш масалалари юзасидан музокаралар олиб борилди. Шунингдек, ўқув жараёнига университетнинг етакчи профессорларини маъруза ўқишга жалб этиш, ҳамкорликда илмий ва ўқув ишланмалар яратиш масалалари бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди.

ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura