Хорижий абитуриентлар учун

Ўзбек миллий ва диний қадриятларининг хотин-қизлар ҳаётида тутган аҳамияти

2021 йил 23 сентябрь куни Ижтимоий фанлар факультети "Фалсафа ва мантиқ" кафедраси профессор-ўқитувчилари профессор Ш.О.Мадаева, проф.в.б. Д.Э.Файзиходжаева, доценти М.И.Ёқубова ва катта ўқитувчи Д.Хўжаевлар иштирокида факультет 5-ТТЖ да талаба қизлар ўртасида "Ўзбек миллий ва диний қадриятларининг хотин-қизлар ҳаётида тутган аҳамияти" мавзуида маърифий суҳбат олиб борилди. 
Ушбу суҳбатда миллий ва диний қадриятларимизнинг ўзбек халқи маданияти, турмуш тарзи, одоб-ахлоқида тутган ўрни, хотин-қизларимизнинг муомала ва кийиниш маданиятида азалдан шаклланиб келган мезонлар ва қадриятлар ҳақида суҳбатлашилди. Учрашув якунида талаба-қизларимиз ўзлари қизиқтирган саволларига жавоб олишди.


ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura