Хорижий абитуриентлар учун

ЎзМУ делегацияси Белорусия давлат университетининг А.Д.Сахаров номидаги Халқаро давлат экология институтига ташриф буюрди

ЎзМУ делегацияси: Ўқув ишлари бўйича проректор Шуҳрат Тошматов, Биология факультети декани, профессор Тўхтасин Абдураҳмонов Белорусия давлат университетининг А.Д.Сахаров номидаги Халқаро давлат экология институтига ташриф буюрди. Ташрифдан кўзланган мақсад ҳамкорлик ва илмий алмашинувни ривожлантириш масалалари бўйича музокаралар ўтказишдан иборат. 
Ушбу учрашувда институт директори, профессор Сергей Маскевич, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, доцент Мария Герменчук, атроф-муҳит мониторинги факультети декани, доцент Вячеслав Жилко, тиббиёт экологияси факультети декан ўринбосари, кафедра доценти Виктор Лемешевский иштирок этди. 
ЎзМУ делегациясига институтнинг тарихи ва ютуқлари, муассасанинг таълим ва илмий салоҳияти ҳақида маълумот берилди. Улар, ўз навбатида, Ўзбекистон таълим тизимининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида сўз юритдилар ва Беларус ва Ўзбекистон ривожланиш йўналишлари бир-бирига мос келишини таъкидладилар. 
“Инсонлар ёлғизликда яшай олмайдилар. Шунингдек, давлатлар ҳам. Шунинг учун ҳамкорликни сақлаб қолиш биз учун муҳим” - дейди Шуҳрат Тошматов.
Сергей Александрович ЎзМУ делегациясига қизиқиш билдирганлиги учун миннатдорчилик билдириб, институт услуб ва ишланмалари ўзбекистонлик ҳамкасблари томонидан талаб этилади, деб умид билдирди. Шунингдек, учрашувда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Белорусия давлат университетининг А.Д.Сахаров номидаги Халқаро давлат экология институти ўртасидаги ҳамкорликнинг мумкин бўлган йўналишлари муҳокама қилинди. Хусусан, олий ўқув юртларининг ўзаро ҳамкорлиги эко-лойиҳаларни амалга ошириш, янги қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, илмий тадқиқотлар ўтказиш, илмий марказларни яратиш ва шу кабилар орқали амалга оширилади. 2021/2022 ўқув йилида ҳамкорликнинг йўл харитасини ишлаб чиқишга келишиб олинди. 







ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura