Хорижий абитуриентлар учун

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ПЕДАГОГИКА ФАНИНИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ: НАЗАРИЯ ВА АМАЛИЁТ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июньдаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3775-сонлиҚарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2020010829-сонли лойиҳасида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб,жорий йилнинг 6 октябрь куни Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети “Педагогика ва умумий психология” кафедраси ташаббуси билан“Янги Ўзбекистонда педагогика фанини инновацион ривожлантириш истиқболлари: назария ва амалиёт” мавзуида илмий-амалий конференцияси ўтказилди.

Конференциянинг асосий мақсадиЯнги Ўзбекистонни барқарор ривожлантиришда узлуксиз таълимдаги муаммоларга самарали ечимлар таклиф этиш, замонавий таълимни ривожлантиришда педагогик ва ахборот технологияларнинг ўрни, талабаларни педагогик фаолиятга тайёрлаш ҳамда илмий-тадқиқотга йўналтиришдаги илғор тажрибаларни оммалаштириш, шунингдек, педагогика фанлари доктори Хол Жумаевич Худайқуловнинг кўп йиллик педагогик тажрибаси ва талаба-ёшларга устоз сифатидаги ибрат мактабини тарғиб қилишдан иборат.

Конференцияда илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Хикмат Сабуров очиб берди.

Педагогика фанлари доктори Худойқулов Хол Жумаевичга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг фахрий ёрлиғи, Ўзбекистон Миллий университети ректорининг фахрий ёрлиғи ва университет жамоасининг табригини топширилди.

Конференцияда таълим соҳасида фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчи-докторантлар ва талабалар 150 га яқин мақолалар билан иштирок этишди. Тақдим этилган мақолаларда пандемиядан кейинги таълим сифати ва уни ривожлантириш механизмлари, ўқитишнинг АКТга асосланган моделлари - flipped classroom, blended learning, ўқитишга геймификацион  ёндашувлар тадқиқ этилган ва муҳокама қилинган. Шунингдек, мақолаларда етук мутахассислар тайёрлашда таълимнинг қўшма дастурнинг асосида ташкил қилиниши, талабалар ва профессор ўқитувчиларнинг академик мобиллигини ошириш, таълимнинг интернационаллашувига эришиш масалалари ёритилган.

Шунингдек, педагогика фанлари доктори Хол Жумаевич Худайқуловнинг илмий-педагогик фаолияти ҳақида Термиз Давлат унверситети, Тошкент шаҳар Нуронийлар жамоатчилик кенгаши, Бухоро Давлат университети, Низомий номидаги Тошкент давлат университети, Самарқанд ветеринария медицина институти, Тошкент Давлат иқтисодиёт университети,  Денов тадбиркорлик ва педагогика институти, Тошкент Давлат Транспорт университети Чирчиқ давлат педагогика институти ҳамда Қозоғистон, Тожикистон ва Россия Федерациясидан олим ва профессорлар маърузалар қилди.

Мазкур илмий-амалий конференция якунида соҳа мутахассислари ва бошқа иштирокчилар томонидан аниқланган муаммолар юзасидан билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифлар асосида таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича якуний хулосалар ва ечимлар белгилаб олинди.

 

ЎзМУ Ахборот хизмати

 

 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura