Хорижий абитуриентлар учун

Истиқболли келажак сари дўстона учрашув

2021 йилнинг 6 октябрь куни ЎзМУда Порту (Португалия) университети вакиллари - халқаро муносабатлар, институционал ҳамкорлик ва Спорт ишлари бўйича проректор Джоаной Карвалью ҳамда халқаро бўлим ходими Эстефания Лопес билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда университет ҳақида видеоролик намойиш этилди,  ЎзМУнинг ўқув, илмий ва халқаро фаолияти ҳақида маълумотлар берилди. Ушрашув давомида Порту университети вакиллари университет фаолияти ҳақида маълумот бериб, таълим соҳадаги қўшма лойиҳалар ҳамда талабалар ва ўқитувчиларнинг академик алмашинуви бўйича таклифлар бердилар. Шунингдек, Erasmus лойиҳалари Capacity Building Design Measures ва International Credit Mobility доирасида фикр алмашинилди. Джоана Карвалью ва Эстефания Лопес мазкур лойиҳаларни ишга тушириш ва дастур яратиш борасида ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини айтди.

Маълумот ўрнида, Порту университети Португалиядаги иккинчи йирик университетдир. QS бўйича университетларнинг халқаро рейтингида 295-ўринда туради.





ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura