Хорижий абитуриентлар учун

ФОРУМ ДОИРАСИДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

2021 йилнинг 8 октябрь куни ЎзМУда Халқаро алоқалар бўлими ходимлари, “Олима аёллар” уюшмаси вакиллари, университетнинг Физика, Кимё, Биология факультети деканлари билан ex-Ecole Polytechnique Féminine Франция Муҳандис Аёллар мактабининг халқаро ҳамкорлигини ривожлантириш бўлими бошлиғи Stéphane Seiler иштирокида учрашув бўлиб ўтди. У Француз Муҳандис Аёллар мактабида иш юритаётган олима аёллар уюшмасининг фаолияти ҳақида сўзлаб берди. 
Учрашув давомида физика, математика ва биология соҳаларида илмий тадқиқотларни рағбатлантириш доирасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш имкониятлари ва олима аёлларнинг аниқ фанлар соҳасидаги тадқиқотлар қўллаб-қўвватланиши муҳокама қилинди, Ҳамкорлик доирасида ёзги мактаб ташкил қилиш ва унга университет ўқитувчиларни маъруза ўқишга таклиф қилиш ва бошқа масалалар кўриб чиқилди. 
Учрашув якунида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва яқин кунларда меморандум имзолаш тўғрисида келишувларга эришилди.
 




ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura