Ўзбекистон Миллий университети физика факультетига қарашли 2-ТТЖ да “Сайлов ёшлар нигоҳида” ғояси асосида кўнгилочар тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад талабаларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни кайфиятини кўтариш, бир-бирлари билан аҳилликни таъминлаш, шунингдек, талабаларни яқинлашиб келаётган сайлов жараёнларида фаол бўлишга ундашдан иборат.
Тадбирда физика факультети “Умумий физика” кафедраси профессор-ўқитувчилари сайлов ва унинг аҳамияти ҳақида умумий маълумотлар беришди. Шунингдек, тадбирда 2-ТТЖ да яшаётган барча этаж талабалари фаол иштирок этишди, улар томонидан шеър, қўшиқ, рақс ва 380 вольт жамоасини чиқишлари профессор-ўқитувчи ва талабаларни кайфиятини кўтарди. Тадбирда фаол иштирок этган талабалар факультет декани томонидан фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.
Физика факультети Хотин-қизлар
масалалари бўйича декан муовини
Д.А.Бегматова