Хорижий абитуриентлар учун

ТАЛАБА-ЁШЛАР ВА САЙЛОВ

Жорий йилнинг 8 октябрь куни ЎзМУ 5-сонли талабалар турар жойида “Талаба-ёшлар ва сайлов” шиори остида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатидан кўзланган асосий мақсад, жорий йилги Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида илк маротаба сайловчи сифатида иштирок этадиган талаба-ёшларга сайлов қонунчилиги бўйича маълумот бериш ҳамда талабалар турар жойларидаги ёшлар ҳаёти билан яқиндан танишишдан иборат бўлди.

Мазкур тадбирда университет Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Камолиддин Мирзааҳмедов, унверситет профилактика инспектори Адхамжон Йигиталиев, университет ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси Абдумўмин Усманов, Ижтимоий фанлар факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ойбек Мусурмонқулов, 5-сонли талабалар турар жойи тарбиячи-педагоглари ҳамда  талаба-ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирни Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Камолиддин Мирзааҳмедов кириш сўзи билан очиб берди ҳамда яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнларининг талаба-ёшлар ҳаётидаги аҳамияти тўғрисида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг барча талабаларни ўзларининг сайлов ҳуқуқидан муносиб фойдаланган ҳолда жорий йилги президентлик сайловларида фаол иштирок этиш таклифини билдирди.

Табдир давомида талаба-ёшларнинг ҳам савол ва таклифлари тингланди ҳамда энг яхши таклифларни билдирган ёшларга университетнинг эсдалик совғалари топширилди. Бу каби давра суҳбатлари университетга қарашли барча талабалар турар жойлари ҳамда факультетларда давом этмоқда.

 





ЎзМУ Ахборот хизмати 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura